"Навбаҳор" Асадбек Собиржонов билан шартномани бекор қилди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Асадбек Собиржонов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. Футболчи кеча жамоа билан хайрлашганди.

"Барчаси учун рахмат”- деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги сахифаси орқали. 

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли ярим ҳимоячи бу мавсум биринчи давра бахсларида наманганликлар сафида барча 13 та ўйинда иштирок этди. Аммо аксар беллашувларда захирадан ўйинга қўшилди. 

Собиржоновнинг кейинги жамоаси номи хам деярли маълум бўлиб улгурган. У фаолиятини Бекободнинг “Металлург” клубида давом эттиришга яқин бўлиб турибди. Унинг бу қарорга келишида бекободликларнинг янги бош мураббийи сифатида Григорий Колосовскийнинг иш бошлаши туртки бўлган бўлиши эхтимоли катта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!