"Навбаҳор" бошлади
Хабарингиз бор, "Навбаҳор" жамоаси аъзолари Туркиянинг Анталья шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинини 20 февраль куни якунлаб, юртимизга қайтиб келганди.
Икки кунлик танаффусдан сўнг, “лочинлар” кечадан янги мавсумнинг илк ўйини, яъни 3 март куни “Насаф”га қарши кечадиган баҳсга тайёргарликни бошлаб юборди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Навбаҳор” аъзолари машғулотни Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида ташкил этишди.
Эслатиб ўтамиз, Cуперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” учрашуви 3 март куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:30 да старт олади.
Қуйида "лочинлар"нинг машғулотидан фотоларни томоша қилинг:
Фикрлар