“Навбаҳор” дастлабки йиғинни якунлади. Энди жамоа 4 январда йиғилади

 

Бугун Наманганда ташкил этилган дастлабки ўқув-машғулот йиғини якунланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Йиғин сўнггида жамоа биринчи лига вакили Уйчининг “Хотира-79” жамоаси билан назорат ўйинида майдонга тушди. “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган ўйинда уйчиликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишгани тўғрисида хабар бериб ўтгандик.

Учрашувдан кейин футболчиларга янги йил байрами муносабати билан қисқа муддатлик таътил эълон қилинди. “Навбаҳор”нинг навбатдаги йиғини 2017 йилнинг 4 январь санасида Тошкентда бошланади. Айнан шу йиғин чоғида таркибга бир қатор янги футболчиларни қўшилиши режалаштирилган.