"Навбаҳор" Даврон Ҳошимов ва Рўзимбой Аҳмедов билан қарздорликни бартараф этди

Хабарингиз бор бундан бир неча кун муқаддам ПФЛ клубларни қарздорлик масаласида жиддий огоҳлантиргани ва уларга ушбу муаммоларни бартараф этиш учун муддат бергани ҳақида хабар берган эдик.

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифаси орқали "Навбаҳор" клуби бу борада деярли масалани ҳал қилганини маълум қилди.

"Навбаҳор" футбол клуби собиқ аъзоси Даврон Ҳошимов билан ҳисоб-китоб қилди.

Клуб ЎзПФЛ томонидан қўйилган муддат ичида талабни бажарди.

Хуллас, томонлар ўзаро битта нарх устида тўхталган ва охирида футболчи начора қабилида келишувга рози бўлган. Энди унинг “Навбаҳор”га эътирози йўқ.

Клубда фақатгина битта футболчининг масаласи очиқ турибди. Учинчи футболчи масаласи эса боши берк кўчада кўринади. Эски муаммолар сабаб. Бу борада жамоа яқин соатлар ичида расмий хат билан чиқади.

“Шўртан” клубидан эса тез кунлар ичида 3 очко олиб ташланса керак", - деб ёзади Имомхўжаев ўз хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!