Дастлаб "Шўртан", кейин эса "Навбаҳор", "Андижон" ва "Бухоро" ҳисобидан очколар олиб ташланади. Агар...
Сўнгги йилларда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси клубларнинг мавжуд қарздорликларини бартараф этиш бўйича талабни янада кучайтирганидан хабарингиз бор. Аммо, бу борада айрим жамоалар ҳамон масъулиятни ҳис қилишмаяпти.
Жумладан, ПФЛ Ўзбекистон футбол ассоциациясига Ғузорнинг “Шўртан” жамоасидан қарздорлик масаласида сусткашликка йўл қўяётгани учун уч очко жаримага тортишни сўраб хат юборди
“Шўртан” қарздорлик масаласини бартараф этиш юзасидан ишлаётгани рост. Бироқ, кафолат хати беришнинг ҳам чегараси бор. Бир неча бор бу масалага қайтилди. 10 апрелга қадар клуб барча қарзларини тўлаб бериш мажбуриятини олган бўлса-да, амалда буни уддалай олмади. Қайд этиш керак, клубнинг ҳозирги раҳбарияти бунгача ишлаган раҳбарларнинг хатолари учун бадал тўлаб юрибди. Яқин орада “Шўртан” ўзига келиб олиши қийин бўлса керак.
Навбатда “Навбаҳор”, “Андижон” ва “Бухоро” клублари ҳам турибди. Улар кўрсатилган кетма-кетликда муддат олган. Бу клублар ҳам 3 очкодан мосуво қилинишга яқин. Бундай бўлмаслигининг энг яхши йўли - ҳамма нарсани ўз вақтида бажариш”, - дейди ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар