"Навбаҳор" "Динамо"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

 

Фарғонада “Нефтчи”га қарши учрашувдан сўнг "Навбаҳор" жамоаси аъзоларига икки кунлик таътил эълон қилинганди. Жамоа “Динамо”га қарши ўйинга тайёргарликка кечадан киришди.

Машғулотлар “Марказий” ўйингоҳда ўтказилди. Машғулотларда 22 нафар футболчини иштирок этганлигини қўшимча қилиш жоиз. 26 август санасидаги “Навбаҳор” – “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашув “Марказий” ўйингоҳда соат 19.00да бошланади.  Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси мазкур ўйинни бошқариб боради. 

Бир кун олдин ёшлар ўртасидаги баҳс ҳам “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Ёшлар иштирокидаги ўйин соат 17.00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!