“Навбаҳор” доимгидек етакчи. “Динамо” бошқаларга ўрнак, пойтахт клублари эса…
2-4 март кунлари Суперлиганинг 1-тури ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.
Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этмоқдамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.
Бу гал стадионларимизга жами 43393 томошабин ташриф буюрди. Ҳар бир беллашувга ўртача 6199ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Наманганда. “Навбаҳор” – “Насаф” баҳсини 19720 одам шоҳидига айланди. Марказий беллашувга бўлган қизиқиш юқорилигидан чипталар нархи ҳам анча қиммат қилинди. Аммо стадионга келган аксарият мухлисларнинг ўйиндан кўнгли тўлмади.
Энг кам ишқибоз Олмалиқда. "Қизилқум" клубининг стадиони тайёр эмаслиги учун ўйин ОКМК спорт мажмуасида ўтказилди. Навоийликлар “Локомотив”ни 2:0 ҳисобида енгган учрашувни 375 ишқибоз шоҳиди бўлди.
Суперлигага қайтган “Динамо” мухлисларни ҳам стадионга чорлашга эришди. Самарқандликлар илк турда “Пахтакор” билан куч синашган баҳсни 10895 мухлис аренадан кузатди.
Фарғона ва Тошкент вилояти дербисида эса деярли бир кўрсаткич. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" ўйинига 5250, “Металлург” Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКни таслим этган учрашувга 5200 мухлис келди.
Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):
“Навбаҳор” - “Насаф” 0:0. 19720 томошабин (“Марказий” стадиони)
“Динамо” - “Пахтакор” 0:2. 10895 томошабин (“Динамо” стадиони)
“Нефтчи” - “Қўқон-1912” 1:0. 5250 томошабин (“Ўзбекистон” стадиони)
“Металлург” - АГМК 1:0. 5200 томошабин. (“Металлург” стадиони)
“Бунёдкор” - “Сўғдиёна” 0:0. 1001 томошабин (“Локомотив” стадиони)
“Олимпик” - “Сурхон” 0:0. 952 томошабин (“Пахтакор” стадиони)
“Қизилқум” - “Локомотив” 2:0. 375 томошабин (ОКМК спорт мажмуаси)
Фикрлар