“Навбаҳор” эртадан тайёргарликни бошлайди. Жамоани тарк этадиганлар ҳам бор
Ads

Ўтиш ўйини орқали Олий Лига-2017га йўл олган “Навбаҳор” 20 декабрдан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

Айни пайтда таътилда бўлиб турган “лочинлар” эртадан Наманганда йиғилишади. Декабрнинг сўнгги кунларига қадар йиғиннинг дастлабки қисми ўтказилади. Шундан сўнг Тошкентда ҳам йиғин ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шуни айтиш мумкинки, янги мавсум бошланишига қадар наманганликлар таркибида анчагина ўзгаришлар бўлиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Артур Парванов, Владислав Алексин, Муроджон Тўйчибоев, Руслан Вагапов каби ўйинчилар “Навбаҳор”ни тарк этиши мумкин.

Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор” билан 2 йиллик шартнома имзолади

Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!