Янги мавсумга Туркиянинг Белек шаҳрида тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” жамоаси эртага – 15 февраль куни Украинанинг “Оболонь” клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланиши режалаштирилган.

Қисқача маълумот: Украинанинг биринчи лигасида қатнашадиган Киевнинг “Оболонь” клуби 2013 йилда ташкил топган. Уй ўйинларини 5100 мухлисга мўлжалланган “Оболонь-Арена” стадионида ўтказади.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, яқинда “Қизилқум” Туркиядаги йиғини доирасида “Оболонь” клубига қарши куч синашган ҳолда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар