"Навбаҳор" Грузия клуби билан дуранг ўйнади
Улуғбек Хошимов
Учрашув якунланди.
Янги мавсумга тайёргарликни Туркияда олиб бораётган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугуннинг ўзида иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Бу сафарги рақиб Тбилисининг "Динамо" жамоаси бўлди. Учрашувнинг 13-дақиқасидаёқ рақиблар ҳисобни очди. Бироқ ўйинни наманганликлар кўпроқ устунликда ўтказди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган 4-дақиқада "лочинлар"нинг кўригида бўлиб турган, Катулонди Кати гол уриб мувозанатни тиклади ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Якуний ҳисоб 1:1.

Изоҳлар (0)