“Навбаҳор” грузиялик легионерни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди

CHERY AUTO

Анри Чичинадзе “Навбаҳор” футболчиси. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

Жамоамиз билан шартнома имзолаган хорижлик ҳимоячи Анри Чичинадзе – 1997 йил, 5 октабрда Грузиянинг Кутаиси шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Грузиянинг “Торпедо” (Кутаиси, 2015-2019 йиллар, 2023 йил), “Сабуртало” (Тбилиси,2020 йил), “Дила” (Гори, 2021-2022 йиллар), Ўзбекистоннинг “Турон” (Яйпан, 2023 йилнинг 1-давраси), Россиянинг “Черноморес” (Новороссийск, 2024-2025 йиллар), “Оренбург” (Оренбург, 2025 йил) жамоаларида ўйнаган. 

Бундан ташқари, Анри Чичинадзе Грузиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ҳам фаолият юритган. 

Анри Чичинадзе янги мавсумда “Навбаҳор” таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз”, - дейилади наманганликлар хабарида. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!