"Навбаҳор" ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

Ўтган мавсумнинг давралар оралиғида жамоамиз таркибига қўшилган 20 ёшли маҳоратли ҳужумчи Иброҳим Ғанихонов “Навбаҳор” клуби билан тузилган шартнома муддатини узайтирди. Энди у 2022 йилги мавсумда “лочинлар” шарафини ҳимоя қилади.

ганихонов1

Эслатиб ўтамиз, Ғанихонов 2021 йилги мавсумда “Навбаҳор” таркибида Coca Coca Суперлига баҳсларида 13 та баҳсда майдонга тушиб, 341 дақиқа тўп тепган ва 1 та гол уриб, яна битта голга ассистентлик қилган.

 “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!