"Навбаҳор" икки футболчиси билан хайрлашди
"Навбаҳор" Комилжон Тожидинов ва Асадбек Жўрабоев жамоани тарк этганини эълон қилди.
"Айни вақтда юртимизда мавсумлар оралиғидаги танаффус пайти. Шу боис, жамоалар таркибида ўзгаришлар бўлиши табиий. Албатта, “Навбаҳор” ҳам бундан мустасно эмас.
Ўтган мавсумда “лочинлар” шарафини ҳимоя қилган маҳоратли футболчилар - ярим ҳимоячи Комилжон Тожидинов ва ҳужумчи Асадбек Жўрабоевлар жамоамизни тарк этишди. Тожидинов ўтган мавсумда жамоамиз таркибида Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда кубоги ўйинларида жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, 425 дақиқа ўйнаган бўлса, Жўрабоев юқорида келтирилган икки мусобақа учрашувларида жами 11 та ўйинда майдонга тушиб, 329 дақиқа тўп тепган.
Биз мазкур ўйинчиларга “Навбаҳор”даги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз", - дея хайрлашди жамоа футболчилар билан.



Фикрлар