"Навбаҳор" испаниялик ҳужумчига қизиқмоқда

ОКМК ҳужумчиси Рубен Санчес фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин.

Ўтган мавсум иккинчи ярмида "Сурхон" жамоасига келиб қўшилган испаниялик футболчи келган мавсумида 9 та гол билан термизликларнинг мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлган эди.

Мавсум бошида олмалиқликлар билан шартнома имзолаган ҳужумчи кам ўйин амалиёти сабабли ўз клубини алмаштиришга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Рубен Санчес жорий барча мусобақаларда жами 5 та гол уришга эришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!