"Навбаҳор" жаримага тортилди

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча нафар расмийларга нисбатан интизом санкциялари қўлланилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

U-21 Биринчилиги 11-туридан ўрин олган “Навбаҳор U-21” – “Машъал U-21” учрашувида “Навбаҳор U-21” жамоаси ЎзПФЛ Мусобақалар ўтказ иш регламенти 8.18 бандига зид равишда аввалдан белгиланган форма рангларини ЎзПФЛ ёки комиссарга ҳеч қандай бирдиргисиз алмаштиргани учун “Навбаҳор лочинлари” футбол клубига нисбатан Интизом кодексининг 5.34-бандига асосан жарима интизом чораси қўлланганилди. Келгусида бу каби ҳолатлар такрорланса клуб янада қатъий интизом чоралари қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.

U-21 Биринчилиги 12-туридан ўрин олган “Сурхон U-21” – “Металлург U-21” жамоалари учрашувида “Сурхон U-21” мураббийи Мансур Норбўтаев ўйин олдидан PZR ва IgG тестларини топширмасдан, жамоа билан стадионда ҳаракатлангани ва бу билан у COVID-19 пандемияси даврида Мусобақалар ва машғулотларни ташкил этиш Регламентининг 2.2.1 ва 3.2.1-бандлари талабларини бузгани учун унга нисбатан  иккита ўйинга четлаштириш  интизом чораси қўлланилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!