"Навбаҳор" кечаги ўйин бўйича шикоят ёзган. ЎФА мухлислар хулқи юзасидан ҳам қарор қабул қилиши мумкин
ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар шикоят аризаси ёзганликларини маълум қилди.
Суперлига можаро билан бошланди. Шубҳали қизил карточкалар. Ҳакамнинг қарорлари тўғрими? Мутасаддиларнинг изоҳи қандай?
- "Навбаҳор" футбол клуби кечаги учрашув юзасидан ўз шикоятини расман ёзган. Шикоятда айнан қайси эпизодларга нисбатан эътироз борлиги аниқ кўрсатилган. Мазкур шикоят кўриб чиқилиши юзасидан клуб иш олиб боряпти.
Иш 48 соат ичида амалга оширилиши керак. Амалга ошиши билан ЎзПФЛ шикоятни ЎФА Ҳакамлик-инспекторлик қўмитасига оширади. Қўмита регламент бўйича бир ҳафта муддат ичида бу ишни кўриб, ўз хулосасини тақдим этади (одатда тезроқ кўриб чиқилади).
Шунингдек, кечаги учрашувда рақиб жамоа обрўсини ерга уриш, рақиб жамоани ҳақорат қилиш ҳолати ҳам қайд этилган. ЎФА тегишли қўмитаси мухлислар хулқи юзасидан ҳам қарор қабул қилиши мумкин.
Маълумот учун, ЎзПФЛ мусобақа ўтказадиган ташкилот сифатида юқоридаги нормалар юзасидан воситачилик қилади. Бироқ қарорлар бевосита ЎзПФЛ томонидан қабул қилинмайди, ташкилотда бундай ҳуқуқнинг ўзи йўқ, - деди Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар