Ads

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси аъзолари бугун режага кўра, куннинг биринчи ярмида Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бироздан сўнг эса Тошкент йиғинидаги дастлабки машғулот бошланади. Таркибдаги ўзгаришлар хусусида гап кетганида, жамоа сафига бугун ярим ҳимоячи Сардор Азимовни қўшилишини айтиб ўтиш жоиз.

Мавсумнинг биринчи ярмини Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида ўтказган футболчи бир йиллик танаффусдан сўнг яна “Навбаҳор”га қайтди. Наманганлик мухлисларига яхши маълумки, 2016 йилги чемпионат биринчи даврасини жамоада ўтказган ярим ҳимоячи ўзининг чиройли ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини қозонган эди.

Айнан шундан сўнг “Бунёдкор” клуби раҳбарлари Азимовни ортга қайтаришга қарор қилишганди. Футболчи иккинчи даврани яна “Навбаҳор”да ўтказадиган бўлди.