“Навбаҳор” клуби мавсумолди машғулотларини давом эттирмоқда

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мавсумолди машғулотларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.   

Жамоанинг Наманганда ташкил этилган дастлабки ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда. Дастлабки кунларда бир маҳаллик машғулот билан чекланилган бўлса айни пайтда жамоа аъзолари кунига икки маҳалдан шуғулланишмоқда. Эрталаб футболчилар машғулотлар залида машқларни бажаришаётган бўлса, кечки пайтги машғулотлар сунъий қопламали майдонда ўтказилмоқда. Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гап кетганида, жамоа сафига Абдулазиз Султановни қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Дастлабки кунги машғулотларда қатнашган Ҳожиакбар Юнусов, Жавоҳир Олимжонов, Ғолиббек Каримовлар эса ёшлар жамоаси билан мавсумга тайёргарлик олиб борадиган бўлишди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек дастлабки йиғин 29 декабрга қадар давом этади. Йиғин давомида назорат ўйинини ўтказиш режаси ҳам мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!