"Навбаҳор" легионерининг трансфер нархи кўтарилди
Жаҳонга машҳур transfermarkt портали тожикистонлик футболчилар нархини ҳам янгилади. Бу ҳақда "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур портал рўйхатидан “лочинлар”нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе ҳам ўрин олди.
Тожикистон терма жамоаси аъзоси Паншанбе наманганликлар таркибига ёзги трансфер ойнаси даврида қўшилиб, Суперлига – 2020 баҳсларида 11 ўйинда майдонга тушиб, 883 дақиқа ҳаракатланган. Ўзбекистон кубогида эса футболчи 2 учрашувда қатнашди.
Transfermarkt портали томонидан Эҳсони Паншанбенинг трансфер нархига 100 минг евро қўшилиб, унинг нархи айни пайтда 450 минг еврони ташкил этмоқда.
Фикрлар