"Навбаҳор" машғулотларга қайтди. Таркибда кимлар йўқ?
Хабарингиз бор, Coca Cola Суперлига 20-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда “Бунёдкор” меҳмони бўлади.
Наманганликлар матбуот хизмати жамоанинг мазкур ўйинга тайёргарликни бошлагани ҳақида хабар берди.
Унга кўра, кечаги машғулот “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдонида бўлиб ўтди ҳамда уни Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби олиб борди.
Россиялик тажрибали ҳужумчи Александр Касьян ва маҳоратли ярим ҳимоячи Муҳаммадбобир Муйдинов индивидуал тарзда машқлар бажаришди.
Шунингдек, Ўткир Юсупов билан Рустам Ашурматов Ўзбекистон миллий терма жамоасига, Мирлан Мурзоев эса Қирғизистон терма жамоаси йиғинига жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Навбаҳор” ўйини 1 октябрь куни соат 18:30да старт олади.
Фикрлар