“Навбаҳор” машғулотларида Россия ва сербиялик футболчилар қатнашмоқда

Машғулотлар кунига 2 маҳалдан Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ва Наманган шаҳридаги “Динамо” стадионларида ўтказилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Машғулотларни Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штаби олиб боришмоқда. Унда маҳаллий футболчилар билан бирга бир қатор янги ўйинчилар ҳам иштирок этишмоқда. Улар қаторида ҳамюртларимиз билан бирга Россия ва  Сербиядан келган футболчилар ҳам бор. Аммо улар ҳозирча кўрикдан ўтишмоқда. Шунинг учун мазкур ўйинчиларнинг исм-шарифларини ҳозирча ошкор қилинганича йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!