"Навбаҳор" машғулотни бошлади, йиғинда ўзбек футболи афсонаси иштирок этмоқда (фото)
Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган "Навбаҳор" мавсумнинг иккинчи даврасига тайёргарликни бошлади.
Бугундан старт олган машғулотларда футболчилар “Марказий” стадиони захира майдонида Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида олиб борди. Эътиборли жиҳати, машғулотда ўзбек футболи афсонаси Игнатий Нестеров ҳамда наманганликларга яхши таниш бўлган Азим Аҳмедов иштирок этмоқда.
Нестеров айни пайтда эркин агент ҳисобланади, унинг охирги клуби "Қизилқум" бўлганди. Аҳмедов эса, биринчи даврани "Турон" сафида ўтказди.
Фикрлар