“Навбаҳор” назорат баҳсида Россия клубига йирик ҳисобда имкониятни бой берди

Туркиянинг Белек шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган “Навбаҳор” бугун навбатдаги назорат ўйинини Смоленскнинг “Красний” клубига қарши ўтказди. Мазкур учрашувда Россиянинг учинчи дивизиони вакили 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Arcadia Sport Center" базасида кечган баҳснинг 34-дақиқасида Кирилл Волчков ҳисобни очди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди. Танаффусдан кейин “Красний” яна икки бор “Навбаҳор” дарвозасини ишғол қилди.

Мазкур учрашувда Нўъмон Ҳасанов аввалги ўйинларда майдонга тушмаган футболчилар, шунингдек, кўрикдан ўтаётганларни ҳам синовдан ўтказди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)