Ads

Наманган клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра, Суннатилла Абдурасулов бошчилигидаги U-21терма жамоамиз “Чиғатой” спорт базасида 31 августгача йиғин ўтказади. Шундан сўнг, терма жамоа аъзолари 1 сентябрь куни Хитойга жўнаб кетишади. Хитойнинг Куньмин шаҳрида  Суннатилла Абдурасулов шогирдлари Мяньма, Тожикистон ва Хитой U-21 терма жамоалари билан халқаро мусобақада куч синашишади. Ушбу халқаро мусобақа терма жамоамиз вакиллари учун навбатдаги Осиё чемпионатининг саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

“Лочинлар”га қарши кечадиган назорат-синов баҳси U-21 терма жамоамиз учун халқаро мусобақа олдидан футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилаб олиш учун  ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаса, “Навбаҳор” аъзоларига ўйин амалиётини сақлаб туриш учун ёрдам беради.  

Илҳом Мўминжонов шогирдлари эртага эрталаб тренажёр залда шуғулланишади. “Лочинлар”нинг U-21 терма жамоамизга қарши ўртоқлик ўйини эртага Қибрайдаги стадионда соат 17:00да бошланади.