Ads

Бугун Наманганнинг "Навбаҳор" клуби "Марказий" стадионида  Про-лига вакили Уйчининг “Хотира - 79” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди. Бу ҳақда "Навбаҳор" расмий сайти хабар бермоқда.

Мазкур ўйин жамоалар келишувига кўра, 35 дақиқалик 2 бўлимдан иборат бўлди. Ушбу баҳсда  “лочинлар” йирик  - 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Навбаҳор”нинг голларига Сардор Сулаймонов, Азамат Алланиёзов, Жаҳонгир Меҳмонов, Зоҳир Пиримов ва Илҳом Бойдедаев муаллифлик қилишган бўлса, уйчиликлардан ягона тўпни Акмал Турғунбоев киритди.

Назорат ўйини

Навбаҳор” (Наманган) – “Хотира - 79” (Уйчи) – 5:1 (1:1)

24 март. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Элдор Турсунов, Музаффар Маматханов.

“Навбаҳор”: Акбар Тўраев, Аюбхон Номонов, Дилшод Жабборов, Зоҳир Пиримов, Азамат Алланиёзов, Сардор Сулаймонов, Мирзоҳид Ғофуров, Беҳруз Саъдуллаев, Даврон Ҳошимов, Томислав Пайович, Дарко Станоевич.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Юнусбек Абдувоҳидов, Илҳом Бойдедаев, Аъзам Алиев, Ҳожиакбар Юнусов, Жаҳонгир Меҳмонов.

“Хотира-79”: Шуҳрат Зиёвуддинов, Суннатилла Рустамов, Искандар Сидиқжанов, Шоҳзамон Хайруллаев, Сардор Теляков, Ёдгор Назаров, Ойбек Мирзоҳидов, Аббос Ғуломов, Билол Тошмирзаев, Ботир Тўрабоев, Акмал Турғунбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Комил Қўчқоров, Фозил Деҳқонов, Дониёр Инамов, Иззат Абдуллаев, Алижон Алимуҳаммедов, Амир Ибрагимов.