"Навбаҳор" ниманинг эвазига "Ал Ҳилол"дан очко олди? - Даврон Файзиевдан жавоб
ОЧЛ 1-турида "Навбаҳор" сафарда "Ал Ҳилол" билан 1:1 ҳисобидаги дурангга эришди. Ушбу натижадан сўнг таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида "лочинлар" ниманинг эвазига очко қўлга киритилганига эътибор қаратди.
- Тахмин қилганимиздек, "Навбаҳор" зичлик ва интизом эвазига очко олди. Қарши ҳужумдан фойдаланди. Тўғри, Яхшибоев урганда 3 очко бўларди. Бироқ, "Ал Ҳилол"да ҳам етарли вазиятлар бўлди. Ўйин зўр бўлди, барчани сўнгги секундларгача ҳаяжонда ушлаб турди. Супер юлдузлар ҳам борини майдонга ташлади. Алоҳида кимнидир эътироф этиш қийин, Юсупов қутқарди, Тома гол урди, Аброр зўр пас берди, Жамалар марказни ёндирди, Остон лидерлик қилди. Тўртта ҳимоячимиз ўнлаб юришларни тўхтатди. Хуллас, жамоавий меҳнат. Буни ичида Бабаянни ҳам айтиб ўтиш керак.
"D" гуруҳида "Навбаҳор"да имконият бор. Намангандаги ўйинларни кутамиз, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар