“Навбаҳор” ўртоқлик ўйинида Про-лига вакилини янчиб ташлади

 

Кеча, 5 июнь куни Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида Наманганнинг “Навбаҳор” ва Про-лига вакили Ёзёвоннинг “Ёзёвон” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Унда тажриба ўз сўзини айтиб, наманганликлар йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Баҳснинг биринчи бўлимидаёқ "лочинлар" ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйишганди. Учрашувлар голларга Азамат Алланиёзов, Сардор Сулаймонов, Мирзоҳид Ғофуров ва Ненад Иньяц муаллифлик қилишди.

Мазкур ўйинда “лочинлар” устози Илҳом Мўминжонов бир қатор ёш футболчиларни ҳам майдонга тушириб, уларнинг имкониятларини синовдан ўтказди.

Pepsi Суперлига 15-тури доирасидаги 10 июнь куни “Қўқон-1912” клубига қарши ўтказиладиган бўлажак “водий дербиси” олдидан “Навбаҳор” вакиллари мазкур йирик ҳисобдаги ғалаба билан ўз кайфиятларини анча кўтариб олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!