“Навбаҳор” ўйинига чипталар нархи арзонлашдими?
Одатда "Навбаҳор"нинг уй ўйинларига чипталарнинг энг арзони 15 минг сўмдан сотиларди. Энди бу гал чиптанинг нархи тушганини кўрдик.
Клуб расмий сайти 2 июль куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Ўзбекистон Лига кубоги 2-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Машъал” жамоалари ўртасидаги учрашув чипталарининг нархи 10 минг сўмдан эканлигини маълум қилди. Балки бу Суперлига эмас, Лига кубоги бўлгани учун чипталар нархи камайтирилгандир.
Охирги турларда "Марказий" ўйингоҳда чипталар нархи баландлиги мухлисларга қимматлик қилаётганди. Бу борада клуб ишқибозлари ўзларининг телеграмдаги каналлари орқали маълум қилишганди.
Биз клубнинг чипталари нархи сотилишига аралашмоқчи эмасмиз. Хоҳлаган нархида сотиб, фойда кўриш клубнинг иши. Бироқ ишқибозлар фикрига ҳам эътибор қаратилса, айни муддао бўларди.
Фикрлар
Шундай эмасми ???