"Навбаҳор" ўз майдонида Қирғизистон клубига қарши назорат ўйинини ўтказади

Янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган “Навбаҳор” жамоаси футболчилари 3 февраль куни халқаро назорат-синов ўйинида майдонга тушишади. Рақиб Қирғизистоннинг Ош шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи “Алай” клуби бўлади. Режага кўра, Намангандаги “Марказий” стадионида ташкил этиладиган мазкур баҳс соат 12:00 га белгиланган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” 2021 йилги мавсум давралар оралиғида ҳам “Алай” билан назорат ўйини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва ўша учрашувда “лочинлар”нинг голларига Боян Цигер ва Игорь Голбан муаллифлик қилишганди.

"Навбаҳор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!