“Навбаҳор” ўз уйида ўйнаса, унга рақобат қилиш қийин…

26 – 29 май кунлари Суперлигада 12-тур баҳслари ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.

Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди.

“Нефтчи” бир маромда ўйин намойиш эта олмаяпти. Фарғоналиклар бу гал “Қизилқум” майдонида очко йўқотди. ОКМК мағлубиятлар гирдобида қолиб кетаётган “Бухоро”ни таслим этди. “Бунёдкор” Бекободда мезбонларни енга олмади. “Андижон” асосий рақобатчисидан 3 очко олди. “Навбаҳор” ўз уйидаги ғалабали серияни давом эттирди.

ФАКТ! "Олимпик" бу мавсум Наманганда гол урган илк жамоа

photo_2023-05-29_00-19-31

“Насаф” ирода намойиш этиб, “Сўғдиёна”ни Жиззахда мағлубиятга учратди. “Пахтакор” қийин кечган баҳсда “Сурхон” клубини очкосиз қолдирди.  

Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.

12-турда стадионларимизга жами 29255 томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир беллашувга ўртача 4179ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Наманганда. “Навбаҳор” - “Олимпик” ўртасидаги ўйинни 15816 томошабин аренадан кузатди. “Навбаҳор” ўз уйида ўйнаса, мухлислар ташрифи бўйича унга рақобат қилиш қийин.

“Насаф”нинг ўрни билинди…

photo_2023-05-29_00-19-49

“Сўғдиёна” - “Насаф” ўртасидаги турнинг яна бир марказий баҳси томошабинлар статистикасида 5505 билан иккинчи ўринни эгаллади.

Ўтган мавсум “Қизилқум”нинг уй ўйинларига кўплаб мухлислар келганига гувоҳи бўлганди. Бу йил жамоанинг натижалари каби ишқибозлар сони ҳам кескин камайди…

Энг кам томошабин пойтахтда. Стадиони таъмирланаётган ОКМК “Жар”да “Бухоро”ни қабул қилди. Ушбу баҳсни 402 киши стадиондан кузатди.

Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):

“Навбаҳор” - “Олимпик” 2:1. 15816 томошабин

“Сўғдиёна” - “Насаф” 1:2. 5505 томошабин

“Металлург” - “Бунёдкор” 1:1. 4509 томошабин

“Қизилқум” - “Нефтчи” 1:1. 1254 томошабин

“Андижон” - “Турон” 2:1. 961 томошабин

“Пахтакор” - “Сурхон” 1:0. 808 томошабин

ОКМК - “Бухоро” 3:1. 402 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Комил Холмирзаев
01/06/2023 08:15
Насаф яхши формага кирганди Пахтакор бн уйин колдирилгани яхши булмади Пахтакор нега Сурхон бн уйин колдирмади икки хил ендашишми бу
А689 НМ
30/05/2023 17:07
Пахтакор Насаф Нефтчи Окмк Бунёдкор 2 нчи даврада хаммаси Наманганга келишини хисобга олинса Навбахорни хозирги урни ва уйинини хисобга олинса Пахтакор уйинларни зурга 1-0 билан аранг галаба килаяпганини хисобга олинса худо хохласа олдиндан бу йил Навбахор чемпион деса булади.