"Навбаҳор" посбонининг 6 ўйинлик "қуруқ серия"си якунланди

  • 3 октябрь, 2021, 17:38
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" учрашувида мезбонлар вакили Мурод Бобожонов 52-дақиқада ҳисобни очди.

Шу тариқа, у рақиб дарвозабони Ўткир Юсуповнинг 6 ўйиндан буён (661 дақиқа) давом этиб келаётган "қуруқ серия"сига барҳам берди. "Лочинлар" посбони бунга қадар "Локомотив", "Насаф", АГМК, "Пахтакор", "Турон" ҳамда "Қизилқум"га қарши баҳсларда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!