“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш бўлди
Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди. Унда Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашевич Сариков, “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти, ишчи-ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, бунгача “Навбаҳор” ПФК Маркетинг бўлими менежери лавозимида фаолият юритган Расулжон Раҳимович Акрамов “Навбаҳор” ПФК директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бунгача мазкур лавозимни эгаллаб турган Илҳомжон Мирзабоев эса клуб директорининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар