"Навбаҳор" Россиянинг номдор жамоасига қарши майдонга тушади
Россиянинг "Рубин" клуби қишки йиғинлардаги рақиблар бўйича маълумот берди.
Унга кўра, қозонликлар 18 январь - 26 февраль оралиғида 10 та учрашувда майдонга тушиши кўзда тутилган. Эътиборлиси, рақиблар орасида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ҳам бор. Беллашув 1 февраль санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
"Лочинлар" айни пайтда Туркияда ўқув-йиғин машғулоти ўтказмоқда. Клуб матбуот хизмати ўйинлар ҳақида ҳали маълумот берганича йўқ.
Фикрлар