"Навбаҳор" сафида янги легионер пайдо бўлиши мумкин. У Суперлига клубида ўйнаган

Мавсум якунланиши билан "Навбаҳор" клуби атрофида хабарлар тинмаяпти. Жамоани тарк этаётганлар ҳам етарли. 

JAY Sport`нинг маълум қилишича, "Навбаҳор" Қирғиз республикаси терма жамоаси аъзоси Одилжон Абдураҳмановни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Ярим ҳимоячи учун "лочинлар" асосий даъвогар саналмоқда.

Футболчи 2022-2023 йиллари Қозоғистоннинг "Мактаарал" клуби сафида тўп тепди. Шунингдек, Одилжон Абдураҳманов 2021-2022 йиллар Тошкентнинг "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилган. 

2016 йилдан Қирғизистон миллий терма жамоасида тўп тепади. Унинг transfermarkt порталидаги нархи 200 минг эврони ташкил этади.

"Навбаҳор"ни "Пахтакор" ва "Насаф" билан боғлайдиган статистика

IMG_1633_1

IMG_1644

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!