"Навбаҳор" сардори жамоадан кетди
"Навбаҳор" сардори Азим Аҳмедов жамоадан кетди, дея ёзмоқда SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм каналида.
Унинг клуб билан тузган шартномаси якунига етди. Айни дамда ярим ҳимоячида Суперлиганинг бир нечта клубларидан таклиф бор.
Шунингдек, Осиёнинг бошқа жамоалари либосида ҳам Аҳмедовларнинг кичигини кўриб қолишимиз ҳеч гап эмас. Азим якунланган мавсумда "лочинлар" таркибида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
Фикрлар