"Навбаҳор" сербиялик тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолади

Янги мавсум олдидан трансфер бозорини "портлатаётган" "Навбаҳор" яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олди.

SPORTS.uz сайтига маълум қилинишича, "лочинлар" сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич билан шартнома имзолади. Унинг наманганликлар сафига келиб қўшилиши ҳақида аввалроқ сайтимиз орқали хабар бергандик.

Катта эҳтимол билан, Марушич клубнинг навбатдаги йиғинида иштирок этади. Бабаян шогирдлари айни пайтда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

28 ёшли ҳужумчининг сўнгги клуби Тбилисининг "Динамо"си бўлди ва у ҳозир эркин агент ҳисобланади. У тбилисиликлар либосида 41 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17 гол ва 9 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

"Навбаҳор" тинчимаяпти! Клуб энди сербиялик ҳужумчини олмоқчи

"Навбаҳор" ва "Нефтчи" сербиялик футболчига кўз тиккан

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!