“Навбаҳор” собиқ бош мураббийи: Учта жамоани барбод қилган мураббийга беш йиллик шартнома берилди!

Айни пайтда Қозоғистоннинг “Тобол” жамоасида директор вазифасини бажараётган “Навбаҳор”нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Россия биринчи лигасида “Химки” жамоасини бошқараётган Андрей Талалаевни танқид қилди.

Талалаев “Торпедо” ва “Крилья Советов”да ишлаган ва ҳар доим қуйи лигага тушиб кетган. Ҳози “Химки”да. Ўз қўллари билан учта жамоани барбод қилган одамга беш йиллик шартнома беришди!

Буни қандай тушуниш мумкин. Шунлай ишлаш керакми?

Унинг натижалари ҳаммасини кўрсатиб турибди. Албатта, у мураббий сифатида кучли эмас, - деди Андрей Канчельскис.

Талаев 2023 йилнинг апрелида “Химки” бош мураббий этиб тайинланган эди. Бироқ, бу мутахассис жамоани Премьер-лигада сақлаб қола олмади.

Биринчи лиганинг янги мавсумида ҳам Талалаев шогирдлари кетма-кет иккита учрашувда мағлубиятга учради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ЯХЁ АТАХАНОВ
31/07/2023 00:17
Сендан барибир Талалаев яхши Андрей