"Навбаҳор" "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан мухлислар учун ажойиб янгиликни эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқовнинг ташаббуси билан “Навбаҳор” жамоаси мухлисларига ҳурмат тариқасида, қолаверса, қутлуғ Рамазон ойи совғаси сифатида 1 апрель куни бўлиб ўтадиган Суперлига 4-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашувига кириш бепул қилиб белгиланди.

"Лочинлар" матбуот хизмати мухлисларга 1 апрель кунги учрашувда “Марказий” ўйингоҳига ташриф буюриб, стадиондаги CIP сектордан ташқари, бошқа барча секторларга жойлашишлари мумкинлигини маълум қилди.

Эслатма: “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашуви 1 апрель куни соат 18:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ibroximmm
30/03/2023 16:17
Мана мухлислар учун мотивация бир бирини куллаб куватлаш дейилади колган жамоалар