"Навбаҳор" Суперлигада ўйнаган легионерга чиндан ҳам қизиққанми? - Футболчининг ўзидан жавоб

Бир неча кун олдин JAY Sport телеграм каналига таяниб, "Навбаҳор" клуби Қирғиз республикаси терма жамоаси аъзоси Одилжон Абдураҳмановни ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги борасида хабар бергандик. Манба ярим ҳимоячи учун "лочинлар" асосий даъвогар эканлигини ёзганди.

Ҳўш бу маълумот қанчалик ҳақиқатга яқин, "Навбаҳор" "Бунёдкор" сафида Суперлигада ўйнаган легионерга чиндан ҳам қизиққанми? - Футболчининг ўзи вазиятга ойдинлик киритди. Бу ҳақда "Kyrgyz football" хабар берди.

"Навбаҳор" сафида янги легионер пайдо бўлиши мумкин. У Суперлига клубида ўйнаган

1335406.45b2db994bfdf6382fdfa64e2a2e14a4

- Ҳа, тўғри, “Навбаҳор” менга қизиқмоқда. Лекин ҳозирча аниқ таклиф йўқ. Айни пайтда менинг эътиборим фақат Қирғиз республикаси терма жамоасига қаратилган. Осиё Кубогидан кейин келажагим ҳақида қарор қабул қилмоқчиман, - деди футболчи.

Одилжон Абдураҳманов 2022-2023 йиллари Қозоғистоннинг "Мактаарал" клуби сафида тўп тепди. Шунингдек, Одилжон Абдураҳманов 2021-2022 йиллар Тошкентнинг "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилган.

2016 йилдан бери Қирғиз республикаси миллий терма жамоасида тўп тепмоқда. Унинг transfermarkt порталидаги нархи 200 минг эврони ташкил этади.

IMG_1633_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!