"Навбаҳор" таркиби янада кучайтирилади

Суперлига 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “лочинлар” бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Одатдагидек, Самвел Вячеславович ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

- Жамоамиз учун ўз майдонимиздаги учрашувлар қийин кечади. Аслида бугун чемпионатдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик. Аммо ғалаба қозона олмадик. Жуда кўп вазиятлар яратдик. Бироқ гол ура олмадик. Бунга эса вазиятлардан фойдалана олмаслик сабаб бўлди. Балки йигитлар айрим ҳолатларда шошқалоқликка йўл қўйишгандир, айрим ҳолатларда эса маҳорат етишмагандир. Бунинг оқибатида ижобий натижа қайд эта олмадик. Лекин ушбу ўйинга эътироз ҳам билдириб бўлмайди. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Беллашувда тўлиқ устунлик қилдик, аммо омадимиз келмади. Бундай ҳолатлар эса футболда бўлиб туради. Энди яна ишлашда ҳамда олдинга интилишда давом этамиз. Жамоамиз ўйинида ўсиш бор ва эртами-кечми барибир натижа келади. Биз эса астойдил ишлашимиз лозим.

- Зоран Марушич кўплаб қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Марушичнинг жорий мавсум бошидаги спорт формасини йўқотиши сабаби нимада?

- Жисмоний тарафлама Марушичнинг формаси жойида. Бироқ юзага келган қулай вазиятлардан фойдаланишда муаммо бўлаётгани бор гап. Икки-уч марта қулай имкониядан фойдалана олмади. Тўғри, ҳужумчи гол уриши керак. У ҳаракат қиляпти. Бироқ дарвозага тўп кирита олмаяпти. Бунга нима сабаб бўлаётганини эса муҳокама қиламиз.

- Балки Зоран Марушичнинг вазиятлардан фойдалана олмаётганига футболчида психологик муаммолар борлиги сабаб бўлаётгандир. Бу борада фикрингиз қандай?

- Фаолиятим аввалида таъкидлаганимдек, Наманганда фақатгина руҳий босимга бардош бера оладиганларгина ўйнай олади. Мухлисларга тўла стадион ўйинга ўз таъсирини ўтказади. Ўйлашимча, бу психология билан боғлиқ эмас. Бу натижа келтиришни жуда ҳам истаганликдан келиб чиқадиган ҳолат бўлиши мумкин. Минглаб мухлислар уйларига мамнун кайфиятда кетишларини жуда хоҳлашдан шу каби ҳолатлар келиб чиқади, деб ўйлайман. Марушич Грузияда мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси бўлган. Айнан шу сабаб, биз уни “Навбаҳор”га олиб келдик. Ўтган мавсум ҳужумчиларимиз деярли гол ура олишмади. Зоран эса вазиятларни якунлашни биладиган ҳужумчи. Балки унга шароитга бироз мослашиш керак бўлаётгандир.

- Охирги ўйинлардан кейин берилаётган саволларга деярли бир хил жавоб бермоқдасиз, яъни, вазиятлардан фойдалана олмаслик, вазиятлардан фойдалана олмаслик... “Навбаҳор” эса “олтин очко”ларни йўқотмоқда. Вазиятлардан фойдалана олмаслик борасида ишлашга кеч бўлмадими? Жамоани биринчи давранинг охирги икки турида сафарда жуда қийин ўйинлар кутиб турибди. Таркибдаги айрим футболчиларни алмаштириш вақти келмадими?

- Вазиятлардан фойдалана олмаслик устида ишлаш ҳеч қачон кеч бўлмайди. Бундан ташқари, биз бу масала устида ҳар доим ишлаймиз. “Олтин очко”ларга келсак, биз ҳам қимматли очколарни йўқотаётганимизни тушуниб турибмиз. Футболчиларни алиштириш, жамоага янги ўйинчиларни олиб келиш борасида гапирадиган бўлсак, мен ҳам жамоа таркибини кучайтиришни истаган бўлардим. Бизда буни амалга ошириш учун яна бир ой бор. Жамоани кучайтиришда, ҳужум чизиғига кўпроқ эътибор қаратамиз. Жамоада селекция ишлари давом этмоқда.

- Азимжон Аҳмедовнинг жароҳати борми?

- Айни вақтда Азимжон Аҳмедовда жароҳат йўқ. Аммо “Локомотив”га қарши ўтказилган назорат ўйинида унда жисмоний тарафдан бироз муаммо юзага келди. Ҳозир Аҳмедов тикланиш жараёнида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
А689 НМ
22/06/2022 20:55
Мен Навбахор мухлисиман хужумда ракобат йук Марушич билан Элгужига ишониб колинса охири эски хаммом эски тоз вазиятни утказмай гол урадиган ишончли яна 2 та хужумчи олиш керак командада ракобатга жавоб беролмайдиган анча уйинчи бор жавобини бериб круг тугаши билан хужумчини харакатини килиш шарт булмаса чемпионлик тугул медал хам булмайди медал учун аник 6 команда ракобат килаяпти

22/06/2022 20:54

22/06/2022 20:53

TURDIYEV AKRAMJON
22/06/2022 17:39
Марушич григалашвили Андрей керакмас