“Навбаҳор” Тошкентда “Пахтакор”га қарши ўйинлардаги нохуш анъанага барҳам бера оладими?

"Пахтакор" жамоаси Суперлигада 2020 йилги мавсумни Тошкентда "Навбаҳор"га қарши ўйин билан бошлайди.

Фақатгина ушбу жамоалар чемпионатлар доирасида барча мавсумларда иштирок этиб келишади. Демак, бу тўқнашувларни классик қарама-қаршилик туркумига киритиш мумкин. Томонлар ҳозирга қадар 58 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 36 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 9 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 13 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 98 гол урилиб, 44 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 24тасида мезбонлар ғалаба қозониб, 4 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. “Пахтакор” ўз майдонида охирги 23 ўйинда 21 ғалаба ва 2 дурангга эришиб, умуман мағлубиятга учрамаган.

Ўзаро ўйинлар тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 7:0 ҳисоби жамоаларнинг Тошкентда 2009 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" наманганликларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган. Жами 8 марта тошкентликлар наманганликларни йирик натижалар билан тор-мор келтирган.

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги учрашув бугун "Пахтакор" стадионида соат 16:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
27/02/2020 13:33
ЕМГИРДА УЙНАШГА ПАХТАКОР УРГАНИБ ОЛДИ НАВБАХОРГА КИЙИН БУЛАДИ
&
27/02/2020 14:06
Xudo xoxlasa yomgirda bolsa xam navbahor yutadi