"Навбаҳор" яна икки нафар футболчи билан шартнома имзолади

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган ва ўз олдига юқори мақсадларни қўйган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби  бугун яна икки нафар футболчи билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра ҳафта бошида "лочинлар" сафига қўшилган сербиялик ҳужумчи Ненад Иньац янги мавсумни "Навбаҳор"да ўтказадиган бўлди. 1985 йилда туғилган ҳужумчи Ўзбекистонга келгунга қадар Арманистоннинг "Бананц" клубида фаолият олиб бораётган эди.

Бундан ташқари 2017 йилги чемпионатни "Навбаҳор"да ўтказган ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов билан бир йиллик шартнома имзоланди. Аҳмедов жароҳат сабабли маълум вақт давомида машғулотларда қатнаша олмаётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!