"Навбаҳор"да кутилмаган ўзгариш. Жамоани ишонган легионер тарк этди

"Навбаҳор"нинг грузиялик 32 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Элгужа Григалашвили жамоамизни тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, у фаолиятини Самарқанднинг “Динамо” жамоасида жавом эттиради.

Григалашвили “Навбаҳор” таркибига жорий мавсум арафасида “Қизилқум” клубидан келиб қўшилганди.

Грузиялик футболчи Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларида “лочинлар” таркибида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 715 дақиқа тўп тепган ҳолда, рақиблар дарвозасига 3 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
TURDIYEV AKRAMJON
29/07/2022 19:45
Яхши булди шу футболчи кетгани ок йул