“Навбаҳор”да янги легионер пайдо бўлади

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз ихтиёрига яна бир легионер қўшиб олади.  Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидланишича, яқин вақтлар ичида "лочинлар" "Актобе"нинг россиялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Павел Голишев билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Мазкур футболчи 1987 йил, 7 июлда Россия пойтахти Москва шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Москва” (Москва, 2005-2009 йиллар), “Спартак” (Москва, 2010 йилнинг 1-давраси), “Алания” (Владикавказ, 2010 йилнинг 2-давраси), “Томь” (Томск, 2011, 2012-2015, 2016-2017 йиллар), “Тосно” (Тосно, 2015 йилнинг 2-давраси), “Крилья Советов” (Самара, 2017 йилнинг 2-давраси), “Балтика” (Калининград, 2018 йилнинг 1-давраси), “Луч” (Владивосток, 2018 йилнинг 2-давраси), “Нижний Новгород” (Нижний Новгород, 2019 йил) клубларида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)