“Навбаҳор”дан кетган мураббий Россия футболини кескин танқид қилди
“Навбаҳор”дан кетганидан буён ишсиз юрган Андрей Канчельскис Россия миллий терма жамоасининг сўнгги ўйинлардаги омадсизликларига ўз муносабатини билдирди.
- Мен минг йилдан бери футбол ичида юрибман. Ўзим ҳам тўп тепганман. Биз ўзимизда ўтган жаҳон чемпионати натижалари бўйича ўзимизга юқори баҳо бериб юбордик. Мундиалдаги гуруҳимиз заиф эди ва ундан чиқмасак бўлмасди. Испанияга қарши фақат ҳимояландик. Мен ўшанда ҳам Россия футболи катта муаммолар гирдобида эканини айтгандим. Биз жаҳон чемпионатида мезбон эдик – бу бошқа масала. Бўлажак Европа чемпионатида ҳақиқий даражамизни билиб оламиз.
Яна бир бор таъкидлайман, Россия футболида катта муаммолар бор. Черчесов сифатли кадрлар йўқ бўлган вазиятнинг қурбонига айланди. Чемпионатимиз савияси ўртачадан ҳам пастроқ. Премьер-лигани мақташгани билан умуман натижа йўқ. Еврокубокларда барбод бўляпмиз, ҳатто рейтинги бизникидан паст мамлакат жамоаларига ютқазяпмиз. Бу кўрсаткичлар ҳам нимадандир далолат беради, - деди Канчельскис.
Фикрлар