"Навбаҳор"дан кимлар кетганини биласизми?

Самвел Бабаян бошқарувидаги "Навбаҳор" клубида ҳам ўзгаришлар юз беряпти. Таркибга янги ўйинчилар қўшиб олинаётгани билан бир қаторда йўқотишлар ҳам бор. Клуб матбуот хизмати "Навбаҳор"дан кетган ўйинчиларни расман эълон қилди. 

Ҳозиргача ҳаммаси бўлиб 6 нафар ўйинчи клубни тарк этган. Булар - ҳимоячилар - Игорь Голбан, Шаҳбоз Жўрабеков, ярим ҳимоячилар – Остон Ўрунов, Жасурбек Яхшибоев ва Дониёр Абдуманнопов ҳамда ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов.

навбаҳор кетганлар 

"Навбаҳор" клуби ушбу футболчиларга ўз миннатдорлигини билдирди.

Сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, ҳозирга қадар Абдуҳолиқов "Бунёдкор"га, Голбан эса "Насаф"га қайтди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мурад Умаров
06/01/2024 08:56
НАСАФ 2024 чемпион ин ША ОЛЛОХ.