"Навбаҳор"дан мағлубиятга учраган "Оқ-тепа" мураббийи: Кейинги ўйинда, пойтахт дербисида "Олимпик"ни ютамиз

"Навбаҳор" Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич биринчи турида ўз майдонида "Оқ-тепа"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар мураббийи Алишер Шоғуломов иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймда тўп назорати биз томонда бўлди. Кейинчалик эса жамоалар савиясидаги фарқ сезилди, пенальтидан сўнг гол ўтказиб юбордик. Қолган вазиятларда футболчиларнинг хатоси панд берди.

Бразилиялик футболчимизда кичик жароҳат бор эди, ўйинолди машғулот пайти унинг жароҳати ўз сўзини айтди. Шунинг учун уни ўзгартиришга мажбур бўлдик. Биринчи бўлимда бизда ҳисобни очиш учун имконият бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик. Таркибимизда рўза тутган футболчилар ҳам бор эди, уларга буни тақиқлашга ҳаққимиз йўқ, албатта. Кейинги ўйинда, пойтахт дербисида "Олимпик"ни ютамиз, - деди Алишер Шоғуломов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
22/04/2021 22:35
Туя Хамомни озу қилганэкан Олмалиқ Агмкния? Майли орзуга айб йўқ ўз олдига катта мақсад қилиб интилса интилигентлик бўлса буни йомон жойи йўқ