"Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин "Ал-Ҳилол" бош мураббийи истеъфога чиқиши мумкин
Хабарингиз бор, "Ал-Ҳилол" ОЧЛ 1-турида "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. Ушбу матчдан кейин клуб мухлислари бош мураббий Жорже Жезушдан жаҳли чиққан. Уларга жамоанинг кўрсатган ўйини маъқул келмади ва ижтимоий тармоқларда ўз норозиликларини билдирди.
Инсайдер Руди Галетти хабар беришича, риёдликлар раҳбарияти ва португалиялик мутахассиснинг агенти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Агар жамоанинг ўйинида ўзгариш бўлмаса, Жезуш билан муддатидан олдин шартнома бекор қилиниши маълум қилинган. У билан 2024 йилнинг ёзига қадар битим имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Ҳилол" айни пайтда Саудия чемпионатида 1-ўринда кетмоқда. Клубни олдинда "Дамак"га қарши баҳс кутиб турибди.
Фикрлар