“Навбаҳор”ни бошқарган мураббий Роналдуни қаттиқ танқид қилди

“Навбаҳор”нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Намангандан кетганидан бери ҳали мураббийлик фаолиятини тиклагани йўқ. Бироқ, россиялик мутахассис Россия ва жаҳон футболидаги воқеаларга муносабат билдириши билан футбол жамоатчилиги эътиборида турибди.

Ўз даврида “Манчестер Юнайтед”да порлаган Андрей Канчельскис ҳозирги жамоанинг энг машҳур ўйинчиси Криштиану Роналдунинг кейинги пайтдаги хатти-ҳаракатларини қоралади. Маълумки, португалиялик юлдуз “Тоттенхэм” билан баҳсда захирадан майдонга тушишдан бош тортиб, стадиондан кетиб қолган.

Эрик тен Хаг Роналдуни асосий жамоадан вақтинчалик четлатди, клуб футболчининг 887 минг евро маошини кесиб ташлади.

- Роналдунинг қилмиши жамоа ва мураббийга ҳурматсизлик. Ўринбосарлар таркибига ўтказилиши Криштиану учун жазо. Ҳар ҳолда у буюк ўйинчи ва терма жамоасининг етакчиси. Англияда шунақа жазо кўп қўлланилади. Мен ҳам ўз вақтида ана шундай жазога тортилганман. Бу Роналдунинг имиджига қаттиқ зарба, - деди Андрей Канчельскис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!