"Навбаҳор"ни финалда қўллаб-қувватламоқчи бўлган мухлислар диққатига

  • 24 октябрь, 2022, 15:06
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон кубоги финал учрашуви 30 октябрь куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур ўйинни бевосита стадионда томоша қилиб, “Навбаҳор”ни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашни хоҳлаган наманганлик мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида, Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Наманган – Бухоро – Наманган йўналиши бўйича махсус поезд йўлга қўйилди.

Ушбу поезд учун чипталар нархи 515 000 сўм этиб белгиланди.

Ушбу поезд чипталари бугундан бошлаб, “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотувга чиқди. Чипталарни харид қилувчилар фуқаролик паспорти билан келишлари сўралади. 

IMG_20221024_150024_719

“Навбаҳор” матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!